«ASTIGMATI – SERVIS»

«Astigmati – servis» 2003 йилда ташкил этилган. Шифохона амбулатор тарзда кўз касалликларида ёрдам кўрсатади, у ерда катталар ва болаларда кўз касалликларини аниқлаш ва даволаш муолажалари ўтказилади.


Шифохона бугунги кунда кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммоларга дуч келган беморларга тиббий хизмат кўрсатувчи «астигматик марказ» сифатида барчага маълум. Касбий маҳорат, ҳар бир беморга ўзига хос ёндашув ва янгиликка интилиш муассасасанинг юқори даражадаги нуфузининг гарови ҳисобланади.

Бу ерда турли даражадаги миопия ва гиперметропия, ғилайлик, амблиопия, астигмаизм, турли яллиғланиш билан боғлиқ (кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши, кўз мугуз пардасининг яллиғланиши, увеитлар, дакриоциститлар) кўз касалликларига оид кўриш қобилиятидаги ўзгаришларга малакали офтальмологик ёрдам олиш мумкин.

Кўриш аъзоларининг турли нуқсонларига эга болаларни аниқлашга, даволаш ва диспансер кузатувига алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда шифохона негизида «болалар кўриш қобилиятини сақлаш хонаси» ташкил этилган, бу ерда мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар кўз шифокори назорати остида тизимли даволаш муолажаларини олишади ва диспансер кузатуви остида бўлишади.

БИЗНИНГ МУТАХАССИСЛАР

Шифохонамизда Сизни хайрихоҳлик билан кутиб олишади
ва барча саволларингизга жавоб беришади!

Иш тартиби: душанбадан - шанбагача, 9.00-дан 18.00-гача,
тушлик вақтида ҳам танафуссиз тиббий хизмат кўрсатилади.