Миопия

БАТАФСИЛРОҚ

Миопия – бу энг кўп тарқалган ҳамда кўпроқ узоқни кўра олмаслик дея номланувчи кўзларнинг касаллиги.

Мослашиш қобилияти заифлашганда яқин масофадан зўриқиб кўриш кўз учун оғирлик қилади. Бундай ҳолларда, организм мослашувчанликни зўриқтирмасдан яқин масофада ишлашга мослаштириш учун кўзнинг оптик тизимини ўзгартиришга мажбур бўлади. Бунга асосан кўзнинг олди-орқа ўқининг ўсиш ва рефракция шаклланиши даврида ўртача узайтиришга йўналтириш воситасида эришилади. Миопия ҳосил бўлади, у гарчи озгина ривожлансада, аммо, одатда, 3,0-4,0 дптр  ошиб кетмайди.

Ирсий йўл билан ўтган миопия ўғил болаларга нисбатан қизларда бир мунча эртароқ бошланади. Бу, кўринишича, жинсни шаклланиш таъсири остида ва жинсий етилиш даврида организмдаги эндокрин ўзгаришлари билан боғлиқ. Миопиянинг биринчи аломатлари 7-12 ёшгача пайдо бўлади ва аёлларда 20 ёшгача, эркакларда эса 22 ёшгача ривожланиб боради. Кейинчалик, одатда, кўриш қобилияти барқарорлашади, аммо яна ёмонлашиши мумкин. Миопяни уч босқичга ажратиш қабул қилинган: заиф - 3.0 дптр – гача; ўрта - 6.0 дптр – гача; юқори - 6.0 дптр – дан юқори.

Клиник кечиши бўйича ривожланмайдиган ва ривожланувчи миопияга ажратилади.

Миопияни ривожланиши секин кечиши мумкин ва организмни ўсиши билан тугаши мумкин. Айрим ҳолларда миопия узлуксиз ривожланади ва юқори даражагача (30.0-40.0 дптр.гача) ривожланади, бир қатор асоратлар ва кўриш қобилиятининг пасайиши билан кечади. Бундай миопия хавфли миопия касаллиги деб номланади. Ривожланмайдиган миопия рефракция меъёрининг бузилиши деб ҳисобланади. Клиник жиҳатдан у узоқни кўриш қобилиятининг пасайиши билан намоён бўлади, яхши тўғриланади ва даволаш талаб этилмайди. Вақтинчалик ривожланувчи миопия ҳам мақбул тарзда кечади. Доимий ривожланувчи миопия – ҳар доим кўриш органининг патологияси билан боғлиқ ногиронликнинг асосий сабаби ҳисобланади.

Миопия ривожланишини аниқлаш қийин эмас. Агар сиз фарзандингиз бирон нарсани кўриш учун кўзларини бироз қисса ёки қоши чимирилса, ўқиш учун матнни кўзига жуда яқин масофага олиб келса, ёки ушбу аломатларни ўзингизда сезсангиз бу – шифокорга мурожаат қилиш учун етарли сабаб.

Узоқни кўрмасликнинг ривожланувчи тури.

Миопиянинг ривожланиши секин кечиши ва жуда жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Узлуксиз ривожланувчи миопия 40.0 дптр. даражасига етиб, амалда инсонни кўриш қобилиятидан маҳрум қилиши мумкин.

Бугунги кунда ривожланувчи миопия – мутахасисслар томонидан тадқиқ этиш учун диққат эътибор билан қараладиган соҳа. Аммо бу муаммо нафақат долзарб бўлиб қолмоқда, балки жамиятнинг техноген ривожланишига мутаносиб равишда унинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Кўзга тушадиган зўриқиш ортмоқда, ва ёшлик чоғиданоқ касалликнинг пайдо бўлиш хавфи етарли даражада катта. Кўпинча миопия кўзга тушадиган жуда катта зўриқиш туфайли мактаб ёшиданоқ ривожлана бошлайди.

Миопияга чалинган беморнинг кўзида тасвир тўр парда олдида шаклланади. Ўқ атрофидаги узоқни кўрмаслик - унда мугуз парданинг эгрилик радиуси кичик  ва ёруғлик нурлари кучлироқ синади; сохта узоқни кўрмаслик (мослашишда қисилиб қолиш), бунда цилиар мушакнинг белгиланган қисқариши оқибатида кўз миопияга мойил бўлиб қолади, бу эса кўз гавҳари қалинлигининг ортишига олиб келади. Ушбу икки турдаги узоқни кўрмаслик битта кўзда мужассам бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Сохта миопия (мослашишда қисилиб қолиш), кўпинча ўқ бўйлаб ривожланувчи миопиянинг биринчи босқичи ҳисобланади ва кўзнинг орқа ярим шари чўзилиши билан рефракцион хусусияти органик хусусиятга айланади.

Миопиянинг ривожланиши турли сабабларга кўра пайдо бўлади, уларнинг орасида ирсий мойиллик ҳам, кўз гигиенасининг бузилиши ҳам, организмнинг кучсизланиши ҳам бор. Ривожланувчи миопия кўз соққаси узунлигининг  патологик тарзда узайиши билан боғлиқ ва кўз тўқималарининг таъминланишини ёмонлашувига, ингичкалашувига, дистрофияга, тўр парданинг узилишига ёки қатлам кўчишига, шишасимон модданинг хиралашишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ривожланувчи миопиянинг илк аломатларини сезиш ва миопияни даволашга киришиш муҳим.

Миопияни ривожланишини олдини олиш мумкин. Болалик чоғида касалликни олдини олиш учун, кўпроқ ҳаракат қилиш, спорт билан шуғулланиш, тўйимли, турли витаминларга бой озиқ-овқат истеъмол қилиш зарур; иш жойида тўғри ўтиришга эътибор бериш  лозим. Компьютерда ишлаганда, оддий, умумқабул қилинган қоидаларни рад этиш мумкин эмас, яъни монитор тўғри бурчак остида кўринишини ташкил этиш, ишдаги қисқа танафусслар ва ҳок. Кўзлар учун махсус машқлар ҳам мавжуд, уларни ҳам бажариш мақсадга мувофиқ бўлади. Сохта миопияни аниқлаш зарур ва дори воситалари билан даволаш лозим. Даволаш икки йўналишда олиб борилади:  кўзнинг чўзилиб кетаётган оқ пардасининг орқа қисмини мустаҳкамлаш ва кўз нурини синдирувчи кучини камайтириш.


ОРҚАГА

ЯҚИННИ КЎРА ОЛМАСЛИК (ГИПЕРМЕТРОПИЯ)

БАТАФСИЛРОҚ

Гиперметропия яқинни кўра олмаслик Ер шари катта ёшдаги аҳолисининг 45% учрайди, тўр пардада предметларни фокуслашни таъминлай олмайдиган заиф жисмоний рефракция сифатида тавсифланади. Кўз соққасининг ўқи атрофидги узунлиги кўз оптик тизимининг фокуслаш масофасидан қисқароқ, яъни нурлар тўр пардага етиб келади, лекин фокусланмайди. Агар ушбу нурларнинг ҳаракати давом этса, улар тўр қобиқ ортида бирлашар эди.

Гиперметропия даража бўйича қуйидагиларга ажратилади: заиф - 3,0 D-гача; ўрта-3,0 дан 6,0 D-гача ва юқори - 6,0 D кўпроқ.

Мослашувчанлик ҳаракатсиз ҳолатда бўлган вақтда, тиниқ кўришнинг кейинги нуқтаси мавжуд эмас. Шу муносабат билан гиперметропия билан оғриган беморларда гиперметропия қанчалик юқори бўлса кўриш ўткириги шунчалик паст бўлади. Аммо, агар нур сезувчи ҳужайралар диаметри икки ёки уч микронга тенг бўлса ва гиперметропия заиф даражада бўлса, кўриш ўткирлиги ўрта меъёрга тўғри келиши мумкин.

Тиниқ кўришнинг энг яқин нуқтаси гиперметропия билан заиф даражада оғриган беморларда ва фақат болаларда бўлади.

Гиперметропия билан ўрта ва кучли даражада оғриган беморлар тиниқ кўришнинг яқин нуқтсига ҳам эга эмаслар, бундан келиб чиқадики, мослашувчанлик узунлиги ҳам мавжуд эмас, яъни улар яқиндан ҳам узоқдан ҳам ёмон кўрадилар.

Гиперметропия билан оғриган беморларда кўз туби меъёрга мос келади, аммо, эмметропиядан фарқли равишда, кўриш нерв толасининг диски юмалоқ шаклда,  оч пушти рангда ва барча бўлмаларида бир хил бўлади.

40 ёшдан бошлаб гиперметропия билан оғриган беморларда эмметропиядан билан оғриган беморларга ўхшаб,  пресбиопиянинг клиник аломатлари ривожланади.


ОРҚАГА

АСТИГМАТИЗМ

БАТАФСИЛРОҚ

Кўп ҳолларда, астигматизм – кўринаётган тасвирларни бузиб кўрсатишни пайдо қилиш билан боғлиқ кўриш қобилиятининг бузилиши.

Астигматизмдан азият чекувчи узоқдаги предметларни ҳам, яқиндаги предметларни ҳам бир хилда ёмон кўради. Астигматизм – кўз оптик тузилишининг ўзига хос тури. Астигматизмда предметларнинг тасвири аниқ эмас, айрим жойлар кўринмай қолган, тўғри чизиқлар қайрилган ҳолатда кўринади. Тасвирни қабул қилишдаги нуқсонлардан ташқари, астигматизм одатда кўзларнинг тез толиқиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, бош оғриқлари билан кузатилади. Кўп ҳолларда астигматизм туғма ва ирсий хусусиятга эга.

Агар оилада астигматизм билан оғриганлар бўлса – ёш бола албатта кўз шифокори кўригидан ўтиши лозим.

Астигматизм фақатгина кўз касалликларига оид тўлиқ текширув пайтида аниқланади. Касалнинг ўзи астигматизм орқали фақат кўриш қобилиятининг пасайганлигини сезади.  Астигматизм даражасини тўғри аниқлаш учун компьютер воситалари орқали диққат билан текшириш зарур. Ҳатто касалликни аниқлашдаги унча катта бўлмаган хатолик ҳам кўзойнакни ёки линзаларни тўлиқ кўтара олмасликка, шунингдек кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Кўзойнаклар – астигамтизмни тўғрилашнинг кенг тарқалган усули, айниқса ёш болаларда. Астигматизмда астигматизм турига қараб махсус цилиндр шаклидаги линзаларга эга - мусбат ёки манфий – кўзойнаклардан фойдаланилади. Астигматизмни лазер билан тўғрилаш  - 18 ва ундан юқори ёшдагиларга нисбатан қўлланилади. Лазер билан тўғрилаш астигматизм барқарор шаклда бўлганда амалга оширилади.

Астигматизм ташхиси кўз шифокори томонидан бемор кўздан кечирилгандан кейин, кўриш ўткирлиги махсус жадваллар орқали текширилгандан сўнг ва астигматизм хусусияти аниқлангандан кейин белгиланади.


ОРҚАГА

АСТИГМАТИЗМНИНГ КАТАРАКТАДАН ФАРҚЛАНИШИ

БАТАФСИЛРОҚ

Кўриш қобилиятининг ўткирлиги тўр пардада предметларнинг аниқ тасвирини шаклллантиришни таъминловчи кўзнинг оптик муҳити шаффофлигига, тўр парданинг кўриш-нерв аппаратининг ва бош мия қобиғининг кўриш марказларига тасвир импульсларини етказиб берувчи йўлларнинг  бутунлигига боғлиқ. Агар ушбу занжирнинг бирон жойида патологик ўзгаришлар пайдо бўлса – бунинг натижаси - у ёки бу даражадаги кўриш қобилиятининг пасайиши бўлади.

-                 Катарактада кўз гавҳаридаги модда хиралашувининг ривожланиши ҳисобига кўриш қобилияти ўткирлиги пасайишини келтириб чиқаради.

-                 Кўз гавҳари кўз оптик тизимининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади, унинг асосий вазифаси ёруғликни ўтказиш ва тўр пардада предметларнинг тасвирини фокуслаш ҳисобланади.

Катаракта -  асосий аломати асосий модданинг ёки кўз гавҳари қобиғининг  хиралашуви (уларнинг шаффофлик даражасини пасайиши) ҳисобланган кўз касаллиги, бирга кузатиладиган мугуз парданинг қийшайиши махсус қилиндрсимон линзлар орқали аниқланади.


ОРҚАГА

ГЛАУКОМА

БАТАФСИЛРОҚ

Бугунги кунда глаукома деб кўзларнинг сурункали касаллиги номланади, у кўз ичи босимининг доимий ёки даврий ошиши,  кўз ичидаги суюқликнинг оқиш йўлларида, тўр пардада ва кўриш нерв толаларида моддалар алмашинуви ва тўқималарнинг озиқланишидаги бузилишлар (ВГЖ, сувли намлик) билан тавсифланади (ВГД), у кўриш майдонида типик нуқсонларни пайдо бўлишига ва кўриш нерв толаси дискининг четларини эксквация (чуқурлашувига, босилишига) олиб келади.

Шу тарзда, “глаукома” сўзи қуйидаги умумий хусусиятларга эга кўз касалликларининг катта гуруҳини ўзида бирлаштиради (тахминан 60):

кўз ичидаги босим (КИБ) доимо ёки вақти-вақти билан якка тартибдаги меъёр даражасидан ошиб кетади;

кўриш нерв толаларининг - глаукомага оид оптик нейропатияси, яъни ўзининг якуний босқичига – унинг ўлишига олиб келадиган ўзига хос шикастланиши кузатилади;

Глаукомага хос бўлган кўриш қобилияти функцияларининг бузилиши пайдо бўлади.

Глаукома исталган ёшда, туғилишдан бошлаб пайдо бўлиши мумкин, аммо кексалик ва қарилик даврида кўпроқ тарқалган. Демак, туғма глаукома 10-20 мингта туғилишда битта ҳолат кузатилиши мумкин, 40-45 ёшда эса дастлабки глаукома тахминан 0,1% аҳолида кузатилади. 50-60 ёшлилар гуруҳида глаукома энди 1,5% учрайди, ёши 75 ёшдан катта  бўлган кишиларда глаукома 3% кўпроғида учрайди. Бу касаллик бедаво, кўзи ожизликка олиб келадиган касаллликлар ўртасида биринчи ўринлардан бирини эгаллайди ва жуда муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.

ОРҚАГА

Ғилайлик

БАТАФСИЛРОҚ

Ғилайлик – бу кўриш қобилиятининг бузилиши, унда кўзлар турли йўналишларга қарайди.

Ғилайлик турлари:

ғилайликнинг кўплаб турлари мавжуд, кўпроқ қаншарда бирлашувчи (кўзлар қаншарга қараган) ва икки ёнга тарқалувчи (кўзлар икки чаккага қараган), яъни горизонтал ғилайлик. Вертикал ғилайлик ҳам учраб туради, ва бир кўз иккинчисига нисбатан соат миллари бўйича бурилган (ёки унга қарама қарши). Бошқача жойлашган турлари ҳам учраб туради. Кўзлар доим  ёки вақти-вақти билан ғилай бўлиши мумкин.

Ҳамжиҳат (яъни исталган жойга қараганда бир хил) ғилайлик одатда болаликда ривожланади. Жароҳат ёки шикастланиш натижасида келиб чиққан ғилайлик кўпинча фалажли бўлади (кўзларнинг бир бирига нисбатан жойлашувчи турли томонларга қараганда ўзгаради).

Ғилайликда кўриш қобилияти одатда битта кўз билан амалга оширилади (шу билан бирга амблиопия касаллиги ривожланади). Кўз кўрадиган, аммо четга сурилган тасвир рад этилади. Камдан – кам ҳолларда бу юз бермайди ва тасвир иккига ажралади.

Ғилайлик сабаблари:

Ғилайлик кўз мушакларининг биргаликдаги фаолиятининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Кўпинча у болалик чоғида бинокуляр кўриш қобилиятининг нотўғри ривожланиши оқибатида ривожланади. 2-3 ёшда иккала кўзларнинг биргаликда фаолияти бошланади. Айнан ўша вақтда ғилайлик пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

Ғилайликнинг сабаби бўлиб жароҳатлар ва бош мия касаллаликлари, руҳий жароҳатлар (қўрқув) бўлиши мумкин. Кўзларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати узоқни ёки яқинни кўра олмаслик натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Ғилайликни келиб чиқишига юқумли касалликлар (қизамиқ, қизилча, бўғма, грипп ва ҳок) сабаб бўлиши мумкин.

Ғилайликни олдини олиш бўйича асосий чора бўлиб уни ўз вақтида аниқлаш ҳисобланади.

Ғилайликни даволаш:

 Ғилайликда, одатда, меъёрида кўриш қобилиятини ҳар доим кўрадиган кўз сақлаб қолади. Четга қараган кўз, вақт ўтган сари ёмон кўра бошлайди, унинг кўриш функцияси йўқолиб боради. Шунинг учун даволашни имкон қадар эрта бошлаш лозим. Ғилайликни даволаш учун ёшликда махсус кўзойнаклар қўлланилади. Одатда четга қараган кўзнинг кўриш қобилиятини фаоллаштириш учун, иккинчи кўзга боғич қўйилади. Шу билан бир қаторда махсус машқлар курси ўтказилади. Ғилайликни даволаш кўп вақт - ойларни ва ҳатто йилларни талаб қилади.

Айрим ҳолларда ғилайликни даволаш учун даволашнинг терапевтик усуллари, яъни махсус кўзойнаклар ёки линзалар, кўзлар учун машқлар  тавсия этиш етарли ҳисобланади.

Ғилайликни терапевтик усулда даволашнинг асосий босқичлари:

-                 кўзойнак тавсия этилади, айрим ҳолларда болалар учун икки фокусли линзалар билан бирга. Зарур ҳолларда линзалар призмага оид таъсирга эга бўлиши мумкин, бу эса ҳар бир кўз билан олинадиган тасвирни бир - бирига яқинлаштириш имконини беради.

-                 бинокуляр кўриш қобилиятини тиклашга қаратилган терапевтик муолажалар қабул қилинади. Чунки кўп ҳолларда  амблиопия мавжуд бўлади, шунинг учун биринчи навбатда бир кўзнинг кўриш қобилиятини тийиш одатини енгиб ўтиш керак. Бўрттириб кўрсатиш шаклланади ва тасвирни қабул қилишнинг янги андазаси ғилайлик асоратларини пайдо бўлишини олдини олишга ҳаракат қилади.

Айрим ҳолларда фақат жарроҳлик амалиёти мавжуд бўлган терапевтик муолажалар ёрдам беради. Жарроҳлик амалиётига фақатгина бошқа усуллар исталган натижани бермаган тақдирда мурожаат қилинади. Шу билан бирга терапевтик тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга. Ғилайлик бўйича жарроҳлик амалиёти яхши косметик самара беради, аммо кўриш қобилиятининг бинокулярлигини тикламайди, ва меъёрдагидек кўриш қобилиятини олиш учун фақат жарроҳлик амалиётининг ўзи етарли эмас. Шунинг учун ундан кейин кичкинтой беморларимиз кўзлар янги ҳолатга мослашиши ва имкон қадар яхши натижага эришиш учун терапевтик муолажалар олишади.

ОРҚАГА