Кўзни протезлаш хонаси


Кўзни протезлаш биринчи навбатда, туғма ёки орттирилган анофтальм (кўз соққаси мавжуд бўлмаганда) беморларга тавсия этилади. Кўзни протезлаш кўз соққасини олиб ташлаш бўйича амалиётдан кейин ижтимоий ва касбий мослашувни енгиллаштириб, ташқи кўринишдаги нуқсонни яширади. Бундан ташқари, доимо протез билан юриш, уларга тўғри ишлов бериш ва ўз вақтида алмаштириш атрофдаги тўқималарнинг даволаб бўлмайдиган ўзгаришларини олдини олишга ёрдам беради