КАСАЛЛИКНИ АНИҚЛАШ

HUVITZ ФИРМАСИНИНГ HRK-7000 АВТОРЕФКЕРАТОМЕТРИ

БАТАФСИЛРОҚ

Ушбу кўриш қобилияти билан боғлиқ касалликларини компьютерда аниқлаш бизда Huvitz фирмасининг HRK-7000 авторефкератометр аппарати ёрдамида ўтказилади. Бу тиббий текширув бир неча дақиқа мобайнида катталар ва болаларнинг кўзларини объектив текширувини ўтказишга ва ҳатто рефракциянинг жуда кичик ўзгаришларини ҳам аниқлашга қодир (узоқни яхши кўролмаслик, яқинни яхши кўролмаслик, астигматизм).

ОРҚАГА

СЕНСОР ЭКРАНЛИ APS – 6000 CER АВТОМАТИК КОМПЬЮТЕР ПЕРИМЕТРИ

БАТАФСИЛРОҚ

Компьютер Периметрияси – бу глаукомада, марказий томирларда нуқсонлари мавжуд бўлган беморларда кўриш майдонининг ўзгаришини дастлабки босқичда аниқлаш усули.

ОРҚАГА

HUVITZ ФИРМАСИНИНГ HS 5000 ОРАЛИҚ ЛАМПАСИ.

БАТАФСИЛРОҚ

Оралиқ лампа ўзи билан жадал ёруғлик манбаи ва биомикроскоп бирикмасини ифодалайди. Бу аппарат кўзнинг олдинги, шу жумладан орқа қисмини текшира олади (кўз қовоқларини, кўз шиллиқ пардасининг яллиғланишини, мугуз пардасини, кўз рангдор пардасини (кўз қорачиғини), кўз гавҳарини, шишасимон моддани, кўз тубини). Бу текширув қуйидагиларни аниқлашга имкон беради: яллиғланишга оид касалликларни, кўз тўқималарининг тузилишига оид ва анатомик ўзгаришларида.

ОРҚАГА

CAS OPTHALMIC A/B SCAN CAS – 2000 BER АППАРАТИ. УТТ – УЛЬТРАТОВУШ ТЕКШИРУВИ.

БАТАФСИЛРОҚ

Ультратовуш текшируви ҳозирги вақтда кўз касалликларига дучор бўлган беморларни параклиник текшириш усуллари ичида етакчи ўринни эгаллайди, бу унинг оммабоплиги, кўз синдирувчи муҳитининг ёруғлик ўтказувчалигига боғлиқ бўлмаган юқори даражада ахборот олиш имконияти, ва тор доирадаги қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар билан боғлиқ.

Шишасимон модда, кўчган кўз тўрпардаси, томир пардаси, кўз ичидаги кенг ҳажмли ҳосилалар ва бошқа касалликларни аниқлаш имконини беради.

ОРҚАГА

АВТОМАТИК ТАРЗДА МАСОФАДАН ТУРИБ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН HNT – 7000 БОСИМНИ ЎЛЧАШ АСБОБИ

БАТАФСИЛРОҚ

Ушбу аппарат ёрдамида кўз ичидаги босимни масофдан туриб ўлчаш ўтказилади, бу бошқа усулларга нисбатан бемор учун анча қулай. Текширув вақтини тежаш имконини беради.

ОРҚАГА

ДАВОЛАШ

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ЁРДАМИДА ДАВОЛАШ

БАТАФСИЛРОҚ

Дори воситалари ёрдамида даволаш – бу турли касалликларни даволашнинг энг кенг тарқалган, анъанавий йўналишларидан бири. Маълумки, 90 % кўз касалликлари консеравитив усулда, яъни дори воситалари ёрдамида даволанади. Бизнинг шифохонамизда қуйидаги кўз касалликларини даволаш ўтказилади: миопия, ғилайлик, амблиопия, диабетга оид ретинопатия, дистрофия ва яллиғланишга оид кўз касалликлари.

ОРҚАГА

«СИНОПТОФОР» АППАРАТИ

БАТАФСИЛРОҚ

«СИНОПТОФОР» текширув ва даволаш мақсадида қўлланилади: унинг ёрдамида ғилайликнинг субъектив ва объектив бурчакларининг ҳажмини, тасвирнинг бифовеал қўшилиб кетишини, фузия захиралари мавжудлигини ва функционал скотоманинг ҳажмини аниқлаш мумкин.

Синоптофор даволаш мақсадида функционал скотомани, тасвирнинг бифовеал қўшилиб кетишини, фузия захираларини ва кўзларнинг ҳаракаттчанлигини бартараф этиш учун қўлланилади.

ОРҚАГА

«RELAX», «Контур», «Плеоптика»

БАТАФСИЛРОҚ

Бу мослашиш қобилиятини тиклаш учун мўлжалланган компьютер дастурлари.

“RELAX”, КОНТУР” ва “ПЛЕОПТИКА” дастурларини қўллаш соҳалари:

-                 кўзларнинг толиқишини ва кўриш қобилиятидаги компьютер синдромини олдини олиш учун;

-                 мослашишда, миопияда ва пресбиопияда қисилиб қолишни олдини олиш учун;

-                 кўриш қобилиятидаги компьютер синдромини даволаш учун;

-                 мослашишда, миопияда ва пресбиопияда қисилиб қолишни даволаш учун.

ОРҚАГА

«Ручеек» АППАРАТИ

БАТАФСИЛРОҚ

«Ручеек» аппарати мослашишда қисилиб қолишни бартараф этиш учун, болалар ва ўсмирларнинг “узоқни яхши кўролмаслигини” олдини олиш учун самарали ҳисобланади, чунки уларнинг кўзлари ўқиш жараёнида зўриқишни ҳис этади, катталарга эса компьютерда ишлаш жараёнида кўзларнинг толиқишини бартараф этишга ёрдам беради ва яқиндаги нарсаларни кўра олмасликни олдини олишни таъминлайди.

ОРҚАГА

«ЭСОМ» АППАРАТИ

БАТАФСИЛРОҚ

Микропроцессорли кўзни даволовчи “ЭСОМ” БРУС. 941514.001 электростимулятори қуйидаги аломатларда ва касалликларда кўзларни даволаш муолажаси учун мўлжалланган:

-                 турли йўллар билан пайдо бўлган кўз нерв толасининг қуришида;

-                 тўр парданинг дистрофик шикастланишида;

-                 мослашиш жараёнидаги қисилишда, миопияда;

-                 гиперметропияда, астигматизмда;

-                 амблиопияда;

-                 кўриш таасуротларини қабул қилиб олувчи сезги органининг туғма патологиясида;

-                 катарактада;

-                 фаолияти зўриқиб кўриш билан боғлиқ шахслар учун зўриқишни олдини олишда.

ОРҚАГА

«ББО-58» АППАРАТИ

БАТАФСИЛРОҚ

Импульсли лампа нури билан тўр парда марказий чуқурчасини қўзғатиш воситасида амблиопияни даволаш учун мўлжалланган.

ОРҚАГА

Кўзни протезлаш хонаси


Кўзни протезлаш биринчи навбатда, туғма ёки орттирилган анофтальм (кўз соққаси мавжуд бўлмаганда) беморларга тавсия этилади. Кўзни протезлаш кўз соққасини олиб ташлаш бўйича амалиётдан кейин ижтимоий ва касбий мослашувни енгиллаштириб, ташқи кўринишдаги нуқсонни яширади. Бундан ташқари, доимо протез билан юриш, уларга тўғри ишлов бериш ва ўз вақтида алмаштириш атрофдаги тўқималарнинг даволаб бўлмайдиган ўзгаришларини олдини олишга ёрдам беради

Кўзойнаклар дўкони


Бизнинг кўзойнаклар дўконимиз Сизга кўзойнак гардишларининг катта тўпламини, шунингдек, линзаларни қорайтиришни, оддий, астигматик шунингдек нур қайтарувчи ва икки фокусли кузойнакларни таклиф этади.